"Тоттенхэм" етакчи футболчисига янги шартнома таклиф қилади

  • 15 февраля, 2019, 16:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Сон Хин Мин яна бир неча мавсум “шпорлар” сафида қолиши мумкин.

Tecno

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда. “Тоттенхэм” 26 ёшли кореялик футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи. Унга кўра футболчининг маоши ҳафтасига 150 минг фунтга оширилади ва у “шпорлар” билан 5 йиллик шартномага имзо чекади.

Эслатиб ўтамиз, Сон “Тоттенхэм” сафига 2015 йил “Байер”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум 20та ўйинжа майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию