"Тоттенхэм" ҳужумчиси фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Фернандо Льоренте фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли испаниялик футболчига "Атлетик"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Қайд этиш лозимки, Льоренте бильбаоликлар сафида аввал ҳам тўп сурган (2004-2012). У ушбу вақт мобайнида жами 118та гол уришга эришган.

Маълумот учун, Льоренте “Тоттенхэм” шарафини 2017 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!