"Тоттенхэм" ўзига Италиядан зўр ҳимоячи топди
"Сампдория" клуби ҳимоячиси Йоахим Андерсен "Тоттенхэм"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” 22 ёшли даниялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи ва бунинг эвазига генуяликларга 25 млн евро таклиф қилишмоқчи. Андерсен Лондон клуби сафида мавсум якунлангач жамоадан кетиши мумкин бўлган Тоби Алдервейрелднинг ўрнини эгаллайди.
Таъкидлаш керакки Андерсенга шунингдек “Интер” ва “Ювентус” клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.
Маълумот учун, “Сампдория” Йоахим Андерсенни 2017 йил 1,4 млн евро эвазига “Твенте” клубидан харид қилган эди. У жорий мавсум 24та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар