
"Тоттенхэм" ёзда А Сериянинг икки юлдузи учун 115 млн евродан воз кечишга тайёр
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Лацио"нинг икки етакчи футболчисига жиддий қизиқиб қолди.
Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида римликлар ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич ва ҳужумчи Чиро Иммобилелар учун 115 млн евро таклиф қилмоқчи.
Ушбу икки футболчини қўлга киритиш учун эса “Тоттенхэм” ўзининг бир нечта футболчисини сотиб юборишни режалаштирмоқда.
Фикрлар