Трансфер деразаси ёпилгунича "Барселона"дан 5 нафар футболчи кетиши мумкин
Европада ёзги трансферлар деразаси ёпилгунига қадар "Барселона"дан беш нафар футболчи кетиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра дарвозабони Яспер Силлессен, ярим ҳимоячилар Рафинья Алькантара ва Серхи Сампер, шунингдек, ҳужумчилар Пако Алькасер ҳамда Мунир Эль-Хададилар янги мавсумни бошқа жамоа таркибида бошлашлари мумкин.

Фикрлар