Трезеге "Ювентус" элчиси лавозимини эгаллади

Туриннинг “Ювентус” клуби собиқ футболчиси Давид Трезеге жамоада ишлашда давом этади.

Франция терма жамоаси собиқ аъзоси “кекса синьора” билан 3 йиллик шартнома тузган. Унга кўра, Трезеге клуб элчиси лавозимини эгаллайди ва бутун дунё бўйлаб “Ювентус” брендини тарғиб қилиш билан боғлиқ турли тадбирларда иштирок этади.

Мен “Ювентус” элчиси бўлганимдан хурсандман. Клуб ажойиб таклиф билан чиқди ва энди жамоанинг мақсадлари учун, мухлисларимиз ва ҳомийлар билан ишлайман. Бундай имконият тақдим этгани учун “Ювентус”га миннатдорлик билдираман. Ўз ишимни профессионалликда амалга ошираман, – дейди француз собиқ футболчиси.

Трезеге “Ювентус” сафида 2000-2010 йилларда тўп сурган. 11 мавсум давомида у “кекса синьора” таркибида ўз ҳисобига 171 гол ёзиб, жамоанинг энг сермаҳсул ҳорижлик тўпурари бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!