Тунислик мухлислар "Ал-Ахли" клуби автобусига ҳужум қилишди

  • 10 ноябрь, 2018, 12:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мисрнинг "Ал-Ахли" клуби футболчилари ўтирган автобусга мухлислар ҳужум уюштиришди.

Гап шундаки,  "Ал-Ахли" бугун Тунисда Африка чемпионлар лигаси финалининг жавоб баҳсида "Эсперанс"га (3:0) қарши ўйин ўтказди. Аммо, ушбу учрашув бошланишидан олдан маҳаллий мухлислар мисрлик футболчилар ўтирган автобусга ҳужум қилишди. Натижада "Ал-Ахли" ярим ҳимоячиси Хошим Муҳаммад жароҳат олди.

Маълумот учун, Африка чемпионлар лигаси кубоги икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган "Эсперанс"га насиб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!