Тухель "Наполи"га қарши ўйинда қайд этилган дурангда ҳакамни айблади
ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель кеча Чемпионлар лигаси доирасида "Наполи"га (1:1) қарши баҳсда қайд этилган дурангда ҳакамни айблади.
“Рақиб кучли босим ўтказди, ҳужумда кўплаб футболчилари бор эди. Бундан ўйинда ҳимояланиш осон эмаслигини айтишим керак. Бизнинг дарвозамизга белгиланган пенальти оддий вазиятда содир бўлди. Ҳа айтганча, бу вазиятда “Наполи” футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Бироқ, Бернат билан содир бўлган вазиятда ҳакам яққол пенальтини бермади.
Бундай ўйинларда ғалаба қозониш асосан омадга боғлиқ. Натижани хазм қила олмаяпман, аммо бошқа чорам йўқ. Энди ишлашда давом этишимиз керак. Гуруҳдаги вазият анча кескин ва ПСЖ қолган баҳсларда ғалаба қозониши керак”, - дейди германиялик мутахассис.
Фикрлар