UZREPORT TV навбатдаги катта мусобақанинг трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

Хабарингиз бор, 6-18 октябр кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўсмирлар ўртасида III ёзги олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

206 мамлакатдан 3926 нафар спортчи иштирок этадиган мусобақада Ўзбекистон делегацияси 37 нафар спортчи билан иштирок этади.

UZREPORT ахборот агентлиги эса мазкур мусобақани Ўзбекистон худудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда телеканал расмий сайти хабар бермоқда.

Жами 32 спорт турида бўлиб ўтадиган энг қизиқарли баҳслардан трансляцияларни жонли эфирда ва 7/24 хабарлар дастури орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Олимпиада очилиш маросимини такроран 8 октябрь, соат 15:00 да UZREPORT TV телеканалида томоша қилинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!