Уго Льорис: Ўзимизга ўзимиз муаммо туғдирдик
“Тоттенхэм” жамоаси дарвозабони Уго Льорис “Вулверхэмптон”га қарши (3:2) кечган АПЛ 11-тур ўйинидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Вулверхэмптон” билан ўйинда ўзимизга ўзимиз муаммо тўғдирдик. 3:0 ҳисобида олдинда бораётган эдик, аммо назоратни йўқотдик. Рақиб яхши жамоа эканини кўрсата олди. Лекин биз совуққонликни сақлашимиз лозим эди.
Албатта, ғалабадан мамнунман. Бироқ “қуруқ” ўйин ўтказа олмаганимиздан афсусдаман. Мавсум ҳали олдинда, ишлашда давом этиш керак”, – деди франциялик дарвозабон.
Фикрлар