Умид Аҳмаджонов Шайх Салмонни кутиб олди
Ислом Каримов номидаги «Тошкент халқаро аэропорти»да ушбу мартабали меҳмонни ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги мутасаддилар кутиб олишди. ОФК президентининг ташрифидан мақсад, ОФК Ижроқўмининг Тошкентда биринчи маротаба ўтказилаётган йтғилишида иштирок этишдир.
26 сентябрь куни Тошкент шаҳри ушбу йиғилишга мезбонлик қилади. Бугун шунингдек, юртимизга ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон ҳам етиб келган хақида хабар бериб ўтган эдик.
Пойтахтимиз бундай тадбирга биринчи марта мезбонлик қилаётганини алоҳида эътироф этиш керак. ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишининг айнан юртимизда ўтказилиши, ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлиги йўлида навбатдаги қадам вазифасини ўтаб беради.
Йиғилиш Тошкент шаҳридаги “International” меҳмонхонасида ўтказилади.
Фикрлар