Умтити келажакда мураббий бўлмоқчи
"Барселона" клуби ҳимоячиси Самюэль Умтити келажакдаги режалари ҳақида гапириб ўтди.
“Келажакда мураббий бўлишни хоҳлайман. Менимча футболчилик фаолиятимни якунлагач айнан мана шу касбда футболдан роҳатланишда давом этсам керак”, - дейди Умтити.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи жорий ёз Россия яшил майдонлари мезбонлигида ўтган жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси сафида ғолибликни қўлга киритди.
Фикрлар