Умтити кутилганидан ҳам узоқроқ даволаниши мумкин

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Самюэль Умтити кутилганидан ҳам узоқроқ муддат майдонга туша олмаслиги мумкин.  Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 24 ёшли франциялик футболчи жорий 2018 йилнинг сўнггигача соғаймаслаги мумкин.

Таъкидлаш керакки, агар ҳозирги даволаш усуллари Умтитига ёрдам бермаса, шифокорлар уни қайтадан операция қилишлари ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ шифокорлар Умтитини ноябрь ойи бошларида сафга қайтиши ҳақида маълум қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!