Умтитининг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтити 30 декабрдан бошлаб машғулотларга киришади. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли франциялик футболчи тиззасидаги жароҳат сабаб бир неча ойдан буён жамоасига ёрдам бера олмай келаётган эди. Дастлаб уни жарроҳлик амалиёти ёрдамида даволаниши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, кейинроқ футболчининг илтимосига кўра шифокорлар консерватив усулда даволашни давом эттиришди.

Маълумот учун, Умтити “Барселона” сафига 2016 йил 25 млн евро эвазига “Лион”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 8та ўйинда иштирок этди ва 1та голга ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!