Умтитининг тиззаси операция қилинмайдиган бўлди
"Барселона" клуби ҳимоячиси Самуэль Умтити даволаниш жараёнини консерватив усулда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ тиззасидан жароҳат олган франциялик футболчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечириши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, Умтити шифокорлардан ушбу жароҳатини консерватив усулда даволашни илтимос қилган. У жорий ҳафтада Қатарда физиотерапия муолажаларини ўтказди.
Маълумот учун, Умтити жорий мавсум “Барселона” сафида Ла Лигада 7та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган.
Фикрлар