Унаи Эмери: “Арсенал” юракдан ўйнаши керак
“Арсенал” жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери “Лестер”га қарши (3:1) кечган Англия чемпионати 9-туридан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Икки хил тайм намойиш қилдик. Биринчи бўлимда тўпни яхши назорат қила олмадик. Яхши натижалар қайд этаётганимиздан мамнунман, лекин юракдан ўйнашимиз керак. Ўйин сифати яхшиланса, жамоага бўлган талаб ҳам ошади.
Учрашувни тўлиқ назорат қилишни ўрганиш керак, алоҳида таймларни эмас. Шундагина муваффақиятга эришиш янада осон бўлади. Бугун Ўзил ўзини кўрсатди, бироқ баъзида Аарон Рэмси “10-рақам” сифатида ўйнайди. Ҳар иккисини бир вақтда майдонга тушира олмайман”, – деди Эмери.
Фикрлар