Унаи Эмери БАТЭдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери кеча Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасида БАТЭга (0:1) қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бизда биринчи бўлимда имкониятлар жуда кўп бўлди, бироқ БАТЭ ҳимояда жуда яхши ўйнади. Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам ҳужум қилишдан тўхтамадик, аммо рақиб ҳимояда хато қилмади, устига устак улар гол уришга ҳам муваффақ бўлишди.

Жавоб баҳси бошқача бўлади деб ўйлайман. Биз кейинги босқичга чиқа оламиз”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 21 февраль куни Лондонда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!