Усмон Тошев: Куперни анча-мунча нарса билан хаяжонлантира олмайсиз
Миллий терма жамоамиз Эктор Купер бошчилигидаги иккинчи ўйинини Эронга қарши ўтказганидан хабарингиз бор. Сурияга қарши дастлабки учрашувда 1:1 ҳисобини қайд этган вакилларимиз бу сафар эронликларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа мазкур учрашув Купернинг биринчи мағлубиятига айланди. Аста-секин янги мураббийнинг иши ва жамоа ўйини борасида билдириладиган фикрлар пайдо бўляпти. Эронга қарши беллашувдан сўнг тажрибали мутахассисларимиздан бири Усмон Тошев SPORTS.uz муҳбирига бу борада ўз муносабатларини билдириб ўтди.
- Купер билан терма жамоамизни қандай келажак кутяпти деб ўйлайсиз?
- Бундай мураббийга ишлаш учун кўпроқ имконият берилишини хоҳлайман. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади. Унинг ёши ҳам бизга жуда тўғри келади. Хотиржам ва ўзига ишонган мураббий. Уни анча-мунча нарса билан хаяжонлантира олмайсиз. Купер биз учун керакли мураббий.
Тажрибали мутахассис билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини эртага сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.
Фикрлар