“Uzbek Tigers” "Термиз ота" зиёратгоҳига ташриф буюришди (фото)

Аввал хабар берганимиздек бугун Термиз шаҳри катта бокс оқшомига мезбонлик қилади. Боиси, бугун Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумининг 5-6 туридан ўрин олган “Uzbek Tigers” ҳамда “Caciques Venesuela” жамоалари тўқнашуви Термиздаги “Алпомиш” спорт саройида бўлиб ўтади.

Кеча вазн тортиш маросимидан олдин “Uzbek Tigers” жамоаси аъзолари кўҳна термиз шаҳрининг диққатга сазовор жойларида зиёратда бўлишди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бугун мухлислар 2та гуруҳнинг жангларига гувоҳ бўлишлари мумкин. Дастлаб, соат 19:00да С1 гуруҳи ўзаро кураш олиб боришса, соат 22:00дан бошлаб С2 боксчилари рингга кўтарилишади.

> Таркиблар билан танишинг

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!