“Uzbek Tigers" боксчиларининг жанги тўғридан-тўғри трансляция қилинади

 

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA томонидан ўтказилаётган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумида иштирок этаётган Uzbek Tigers боксчилари С гуруҳидаги сўнгги учрашувини бугун Россиянинг Пермь шаҳрида “Patriot boxing teamжамоасига қарши ўтказади.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Sport” телерадиоканалидан SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, WSB турнири доирасидаги "Patriot boxing team" - "Uzbek Tigers" учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:00 дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!