"Uzbek Tigers"нинг кейинги рақиби йирик ғалабага эришди
Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA томонидан ўтказилаётган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумида "Uzbek Tigers" жамоасининг "С" гуруҳидаги рақиблари - "Patriot boxing team" ва "China Dragons" боксчилари ҳам бешинчи тур учрашувида иштирок этди.
Россия жамоаси мезбонлик қилган ушбу учрашувда мезбонлар маҳорат ва тажриба бобида "Хитой аждарларидан" устун эканини намойиш қилди. Ўз мухлислари кўз ўнгида рингга чиққан Тамир Галанов Жунжун Хэни, Бахтовар Назиров Лонг Вангни, Алексей Мазур Каиченг Менгни, Пётр Хамуков Мингганг Жаони Евгений Тишченко Жин Гуони мағлубиятга учратиб, "Patriot boxing team" жамоасининг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Бу ғалабадан сўнг россияликлар гуруҳда учинчи ўриндаги мавқеини мустаҳкамлади. Хитойликлар эса гуруҳ аутсайдери сифатида сўнгги турда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар плей-оффга чиқиш имкониятидан айрилди.
Фикрлар