Вадим Абрамов ва “Бухоро” ўртасидаги музокаралар қандай тус олмоқда?

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин “Бухоро” клубида тубдан ўзгаришлар кузатилди. Дастлаб, бош мураббий Жамшид Саидов ва маслаҳатчи Тачмурад Агамуродов ўз лавозимидан озод этилганди. Сўнгра эса клубнинг етакчи футболчилари ҳам жамоани тарк этишганди.

Маълум бўлишича, клуб мутасаддилари бўшаб қолган ўринларга номзодларни кўриб чиқишни бошлаб юборишган.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, Вадим Абрамов Бухорога етиб борган ва у ерда клуби вакиллари билан музокаралар ўтказган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, томонлар ҳозирча келишувга эриша олишмаган. Аммо Вадим Абрамов ҳам “Бухоро” клуби ҳам музокараларни якунлашганича йўқ.  

Воқеалар ривожини SPORTS.uzда кузатишда давом этинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!