"Валенсия" "Атлетико" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин турибди

Мадриднинг "Атлетико" клуби хужумчиси Кевин Гамейро фаолиятини "Валенсия"да давом эттиради.

"Кўршапалаклар" расмий веб-сайтининг хабар беришича, томонлар трансфернинг шартномасини келишиб олишган ва яқин кунларда бу ҳақида расман эълон қилишади.

Илгарироқ, "Валенсия" 31 ёшли Гамейро учун 16 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!