"Валенсия" "Атлетико" ҳужумчисини таркибга қўшиб олди

CHERY AUTO

“Валенсия” клуби “Атлетико” ҳужумчиси Кевин Гамейро билан келишувга эришгани маълум қилди.

Tecno

Гамейро “Атлетико”га 2016 йил “Севилья”дан ўтган эди ва шу вақтга қадар мадридликлар сафида барча турнирларда 82 ўйинда 27 голга муаллифлик қилган.

Ҳозирча 31 ёшли франциялик футболчининг шартнома шартлари ва трансфер нархи ҳақида маълумотлар ошқор қилинмаётир.

Ўтган ҳафта “Валенсия” таркибни Бельгия терма жамоаси аъзоси Миши Батшуайи билан тўлдирган. Жамоа уни “Челси”дан ижарага олган.

Comments

You must be logged in to commet!