"Валенсия" ўз сафига Аргентина терма жамоаси аъзосини қўшиб олди
"Сельта" ҳимоячиси Факундо Ронкалья фаолиятини "Валенсия"да давом эттирадиган бўлди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга қараганда “кўршапалаклар” 31 ёшли аргентиналик футболчини мавсум якунигача ижарага олишган.
Маълумот учун, Факундо Ронкалья “Сельта” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида виголиклар таркибида жами 83та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол уришга эришди. У фаолияти давомида "Бока Хуниорс", "Эспаньол", "Эстудиантес", "Фиорентина" ва "Женоа" каби клубларда тўп сурган. Аргентина терма жамоаси сафида эса 14та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар