"Валенсия"нинг иштаҳаси карнай
“Валенсия” бош мураббийи Марселино Гарсия Тораль жамоа ҳужумчи Родриго Моренони “Реал”га 120 миллион евродан камига сотмаслигини айтди.
“Родригонинг шартномасида уни 120 миллионга сотиб олиш банди киритилган. Уни сотиб олиш истагини билдирган ҳар қандай клуб ушбу маблағни тўлаши лозим. Агар биз 120 миллион оладиган бўлсак, у ҳолда футболчини ушлаб тура олмаймиз”, - дейди Тораль.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 27 ёшли футболчининг хизматларига шахсан “Реал” устози Хулен Лопетеги қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар