Ван Даммдан Шабнами Сураёгача ёхуд “Asian Fight-2017” мусобақаси ҳақида батафсил

Бугун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 9 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган “Asian Fight-2017” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. “Бунёдкор” стадионида ташкил қиладиган шоу Пенчак силат спорт турининг профессионал йўналиши – “Микст силат” бўйича бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси вакили Назиржон Худойқулов, Ўзбекистонда шарқ яккакурашларини ривожлантириш маркази раиси Эдуард Ли, Ўзбекистон пенчак силат федерацияси раиси Азиз Жўрабоев, "UzMobile" директори Владимир Кравченко ва маркетинг бўлими раҳбари Акмал Умаров билан биргаликда мусобақа иштирокчиларидан бири жаҳон чемпиони Муҳаммадали Тоштурғунов қатнашиб, ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришди.

Ассалом алайкум, ушбу тадбир иштирокчилари.  Барчангизга маълумки, Ўзбекистонда пенчак силат спорт тури кенг оммалашмаган. Бу айниқса, ёшлар ўртасида. Бироқ федерациямиз ушбу спорт турини ривожлантириш ҳамда уни аҳоли ўртасида оммалаштиришни режалаштирган ва бунинг учун қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозиргача ҳаваскорлар жамоаси талайгина натижаларни қўлга киритган. Эндиликда эса биз уни профессионал даражага олиб чиқмоқчимиз. Шу мақсадда 2015 йили пенчак силатнинг профессионал лигасини тузишни режалаштирган эдик. Айни дамда у фаолиятини бошлаган.

– Мазкур турнирга спортчиларни ташлашга алоҳида эътибор бериб, уларнинг фақатгина юқори натижага эришганларини олганмиз. Уларнинг деярли кўпчилиги қитъа ва жаҳон чемпионлигини қўлга ҳамда келажакда янада катта режаларни ўз олдига қўйган спортчилардир. Бунга Малайзияда ўтган йирик турнирда чемпионликни қўлга киритган Ҳасанхон Баратов ҳамда Исроил Расуловдир. Буни Шарқ яккакурашларини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда амалга оширдик.

– Умуман олганда бундай натижаларни қўлга киритаётган спортчилар жуда кўп. Кейин эса биз улар иштирокида йирик мусобақа ташкил қилишни ўйладик. Бу Марказий Осиё биринчи марта ўтмоқда. Албатта, ташкил қилишда Шарқ яккакурашларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда “UzMobile” алоқа компанияси яқиндан ёрдам берди.

Мусобақадаги иштирокчилар ҳақида

Ушбу халқаро турнирда пенчак силатнинг профессионал йўналиши бўйича Ўзбекистон ва хорижлик спортчилар иштирокида 9 та жанг ўтказилиши режалаштирилган.

Унда юртимиз шарафини халқаро ареналарда муваффақиятли иштирок этаётган спортчиларимиз – жаҳон чемпионлари Исроил Расулов, Аюбхон Камолов, Аҳлиддин Мирзадавлатов, Ҳасанхон Баратов, Муҳаммадали Тоштурғунов, икки карра жаҳон чемпионлари Анвар Бойназаров, Улуғбек Умаров, уч карра жаҳон чемпиони Маҳмуд Мурадов ҳимоя қилишади.

Жанглар 3 дақиқадан 5 раунд давом этади.

>>> Спортчиларимизнинг рақиблари билан танишинг:

Мусобақа чипталари ва меҳмонлари ҳақида

Айни дамда чипталар нархи 50 мингдан – 300 минг сўмгача қилиб белгиланган. Турнир халқаро даражада бўлаётганлиги сабаб қўшни республикалар Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа... жойлардан таклифлар тушмоқда. Ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов сабабли Прагадан 20 нафар қизиқувчилар келиши кутилмоқда. Жаҳон кино юлдузи ва ва спортчи Жан Клод ван Дамм ҳамда яккакураш жанглари устаси Жефф Монсонинг келиши қизиқишни янада оширмоқда. Шунингдек, Россиянинг аралаш яккакурашлар федерацияси “М-1 Global”  президенти Вадим Финкельштейн ҳам иштирок этиш ниятини билдирган.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, дастлаб шоуга россиялик яккакурашчи Федор Емелянко ҳам таклиф этилган, бироқ якунда спортчининг режалаган ишлари тиғиз бўлганлиги учун таклиф рад қилинган.

Мусобақада концерт дастурлари ва иштирокчилар

Жанглар бошланишидан олдин ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари чиқишларидан баҳраманд бўлишларингиз мумкин. Шоу 18:00да бошланади. Очилиш маросимидан сўнг жанглар старт олади. Жанглар орасида “Золотой грамофон” мукофоти совриндори рус эстрадаси гуруҳи хип-хоп ижрочиси “Loc-Dog”, шоуда ўз хоҳиши билан иштирок этишни ниятини билдирган бир қанча санъаткорлар, қўшиқчиларнинг чиқишлари ҳам режалаштирилган. Бунга машҳур хонанда Шабнами Сурайёнинг ҳам келиши кутилмоқда.

 

 Маълумот учун: Микст силатга кўплаб кураш усуллари қўшилган. БУ ММАдан бироз фарқ қилади. Шунингдек, партер (ётган ҳолда урушиш - SPORTS.uz) ҳолатида бироз ўзгаришлар ҳам бўлади. ММАда ётган ҳолатда тизза ва тирсак зарбаларини бериш мумкин. Профессионал силатда эса кураш усулида ҳаракат қилинади. Партерда кўлқоплар бўлган ҳолда зарба бериш мумкин. Умуман олганда бу спортда ММАга нисбатан жароҳат олиш камроқ. Беллашувда 10 сония спортчилар ҳаракат қилмаса, ҳакам томонидан ажратилади ва қайтадан жанг бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!