Велоспорт. Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида иккинчи медални қўлга киритишди

Аввалроқ, катталар ўртасидаги баҳсларда Ольга Забелинская олтин медаль соҳибасига айлангани ҳақида хабар қилгандик.

Кеча ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда Янина Кускова гуруҳ баҳслари саралашида иштирок этди. Мусобақа якунларига кўра Гонконг вакиласи С.Ли биринчи ўринни қўлга киритди. Кумуш медалга эса 8 очко жамғарган ҳамюртимиз Янина Кускова сазовор бўлди. Учинчи ўринни эгаллаган қозоғистонлик Эльвира Хамзина ҳам 8 очко тўплади. Ўзбекистонлик велоспортчи бугун яккалик пойгаларида ҳам медаль учун курашга чиқади. Ҳамюртимиз 3-4-ўринлар учун ҳиндистонлик спортчи билан беллашади.

Шунингдек, Мурод Холмуродов ҳам омниум йўналишидаги пойгада қатнашади. Аввалроқ гуруҳ пойгаларида олтин медални қўлга киритган Ольга Забелинская яккалик баҳсларида 1-2-ўринлар учун стартга чиқади.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!