“Venesuela Caciques” жамоаси Термизга етиб келди (фото)

Эртага, 7 апрел куни “Uzbek Tigers” WSB турнири “А” гуруҳи доирасида 5-6-тур баҳсларини “Venesuela Caciques” жамоасига қарши ўтказишидан хабарингиз бор.

Жамоаларнинг 5-6-тур беллашувларига Термиз шаҳри мезбонлик қилади. Бироз аввал меҳмонлар мазкур баҳсларда иштирок этиш учун манзилга етиб келишди. Уларни шаҳар аэропортида ОАВ ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари кутиб олишди.

Бироздан сўнг ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Венесуэла жамоаси таркиби билан танишинг:

С1 гуруҳи
49 кг: Поланко Васкес
56 кг: Йоэль Финол
64 кг: Кристиан Паласио
75 кг: Кейбар Гонсалес
-91 кг: Белло Диас

С2 гуруҳи
52 кг: Хесус Рохас
60 кг: Луис Кабрера
69 кг: Габриэль Маэстре
81 кг: Налек Корбаж
+91 кг: Жордан Эрнандес

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!