Верратти машғулотларга киришди, у МЮга қарши ўйнай олади

"Генгам"га (9:0) қарши ўйинда жароҳат олган ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти машғулотларни бошлаб юборди. Бу ҳақда RMC нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 26 ёшли италиялик футболчи парижликларнинг кечаги машғулотларида иштирок этган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки Верратти ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда иштирок эта олади.

Маълумот учун, Верратти жорий мавсум ПСЖ сафида 21та ўйинда майдонга тушди ва 1та голга ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!