Видаль "Барселона"да Иньестанинг рақамини олиши мумкин

"Барселона" клубининг янги аъзоси Артуро Видаль янги мавсумда каталонияликлар афсонаси Андрес Иньестанинг рақамида тўп суриши мумкин.

Унга кўра айни дамда Иньеста ўйнаган 8-рақамдан ташқари шунингдек 7-, 12-, 15-, 16-, 19- ва 22-рақамлар ҳам бўш турибди ва Видаль буган ўзи учун ушбу рақамлардан бирини танлайди.

Таъкидлаш лозимки, 31 ёшли футболчи фаолияти давомида 9- ҳамда 23-рақамларда ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 8-рақам "Барселона"га ўтиши кутилаётган Поль Погбага ваъда қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!