Видаль “Барселона”да кам ўйнаётганидан норози
“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль клубдаги ҳолатидан норози эканини билдирди. “Тоттенхэм”га қарши (4:2) ЕЧЛ баҳсида чилилик футболчи 86-дақиқада захирадан майдонга тушди ва кейинроқ ижтимоий тармоқларда жаҳлдор смайллар ишлатди.
“Мен бахтлиман дея олмайман, аммо мураббий билан қандайдир муаммо бўлса, буни унинг юзага айтаман. Ҳозирги ҳолатдан норозиман, ахир қандай хурсанд бўлай, майдонга тушмаяпман-ку! Мен дунёдаги энг зўр клубларда тўп сурдим, кўплаб совринларга эга чиқдим ва “Барселона” билан ҳам шуларга эришмоқчиман.
Мен ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёрман. Сўнгги учрашувларда ғазабландим, аммо вазият шуни тақазо қилмоқда. Курашишда давом этамиз, олдинда муҳим беллашувлар кўп. Агар жаҳлдор бўлсам ва менга бир нима ёқмаса, тўғри мураббий олдига бораман”, – деди Видаль.
Фикрлар