Видаль: "Бавария"дан "Барселона"га ўтиш бу олдинга ташланган қадам

Кеча "Барселона" билан расман шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Артуро Видаль олдиндаги мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.

“Бавария”дан "Барселона"га ўтиш бу олдинга ташланган қадам. Мен “Барселона” билан барча совринларни ютмоқчиман. Олдиндаги уч йил ичида “Барселона” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга умид қиламан”, - дейди 31 ёшли чилилик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Видаль учун “Бавария”га жам 19 млн евро тўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!