Видаль омадини "Барселона"да синаб кўрмоқчи, аммо...

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи эканлиги ҳақида маълум қилди.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли чилилик футболчи ўзига жиддий қизиқиш билдираётган “Интер”га эмас, “Барселона”га ўтмоқчи ва айнан “Камп Ноу”да ўз кучини синаб кўрмоқчи.

Ўз навбатида каталонияликлар ҳам Видални жамоага олиб келиш масаласини муҳокама қилишган. Улар  "Гуанчжоу Эвергранд"га қайтиб кетган Паулиньонинг ўрнига айнан чилилик футболчининг келишини кўзлашган эди. Бироқ, якунда “Барселона” бироз ёши ўтиб қолган Видални сотиб олишдан бош тортган.

Кўрамиз, балким вақт ўтиши билан "Барселона"нинг фикри ўзгариб қолар, балким "Интер" унга қадар Видални ўз сафига қўшиб олар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!