Видалнинг энди ақли кирди

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ўзининг Каталония супер клуби сафидаги ҳолатидан норози эканлиги борасида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Мен бу ерда бахтлиман. Нима хоҳласам шуни қиладиган ажойиб пайтлар албатта келади, бунга ишонаман”, - дейди 31 ёшли чилилик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Видаль “Барселона”да етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётганидан норозилиги ҳақида очиқчасига гапирган эди. Таъкидлаш керакки, у жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 9та ўйида майдонга тушди, бироқ уларнинг ҳеч бирида тўлиқ ўйнамади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!