Винисиус Жуниор "Реал"да Раулнинг рекордини янгилади

"Реал" вингери Винисиус Жуниор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Аякс”га қарши (2:1) баҳда майдонга тушди ва рекорд ўрнатди.

Мадридликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра тарқатган хабарга кўра ушбу бразилиялик футболчи “қироллик клуби” тарихида ЕЧЛ плей-офф учрашувида иштирок этган энг ёш ўйинчига айланди. Таъкидлаш керакки, кеча у 18 ёшу 216 кунлик эди.

Маълумот учун, бу борадаги аввалги рекорд афсонавий Рауль Гонзалесга (18 ёш, 253 кун) тегишли эди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Винисиус Жуниорни ўтган ёз 61 млн евро эвазига “Фламенго”дан сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
14/02/2019 11:19
У Реални янги юлдузи бўла оладими? Буни кўрамиз...