Владимир Кличко чемпионликни энг кўп сақлаб тура олган боксчи
Украиналик Владимир Кличко супер оғир вазн тоифасида барча боксчилардан кўпроқ чемпионликни ўзида сақлаб тура олган. У 12 йил (4 382 кун) давомида жаҳоннинг биринчи рақамли боксчи бўлиб келган.
Ушбу рейтингнинг иккинчи поғонасини америкалик Жо Луис эгаллаган. У жаҳон чемпоинлиги титулларини 11 йил, 8 ой ва 8 кун ўзида сақлаб турган. Учинчи ўринни “бокс қироли” Муҳаммад Али – 9 йил, 5 ой ва 5 кун банд этган.
Шунингдек, Владимирнинг акаси Виталий Кличко бешинчи ўринда бормоқда. У чемпионлик камарларига 7 йил, 5 ой ва 28 кун эгалик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Кличко фаолиятидаги сўнги жангини Энтони Жошуага қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган. Жанг 2017 йил 3 августда бўлиб ўтган. Шундан сўнг украиналик боксчи фаолиятини якунлашини маълум қилган.
Фикрлар