Собиқ футболчи Каннаваронинг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида фикр билдирди
Италия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган Фабио Каннаварони Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийлигига тайинлаш қарори тўғри ва мантиқан асосли кўринмади. Бу ҳақда Москванинг "Спартак" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Валерий Кечинов ўз фикрини билдирди.
Унинг таъкидлашича, жамоани жаҳон чемпионатига олиб бориши керак бўлган мутахассис – терма жамоани мундиалга олиб чиққан Тимур Кападзе эди. Аммо федерация раҳбарияти Кападзени истеъфога чиқариб, унинг ўрнига италиялик мутахассисни тайинлашни маъқул кўрди.
"Жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан бош мураббий ишдан бўшатилиб, ўрнига бу йўлга деярли ҳисса қўшмаган, аммо исми катта, юлдуз мураббий келса – бу бироз ғалати кўринади", – деди Кечинов "РИА Новости" билан суҳбатда.
Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақани эрта тарк этиши сабабларига тўхталар экан, мутахассис буни футболчиларнинг маҳорат ва тажриба даражаси, шунингдек, психологик муаммолар билан боғлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон гуруҳ босқичида ўтказилган учала учрашувда ҳам мағлубиятга учраб, турнирни тарк этди.

Фикрлар