Мундиалдаги муваффақиятсизлик ортидан бош мураббий ҳаёти хавф остида қолди
Осиё қитъасининг энг қудратли терма жамоаларидан ҳисобланган Жанубий Корея футболчилари 2026 йилги жаҳон чемпионатида кутилган даражада иштирок эта олмади.
Бош мураббий Хон Мён Бо шогирдлари гуруҳ босқичидан ўтолмаганидан кейин халқидан узр сўради, масъулиятни ўз зиммасига олди ва лавозимидан кетишини маълум қилди.
Шунга қарамай, тажрибали мураббий мундиалдаги омадсизликдан кейин ўлим таҳдидларини олмоқда.
Actu Foot нашрининг хабар беришича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири ўзини АҚШ фуқароси сифатида таништириб, мураббий Жанубий Корея аэропортига қайтганида уни ўлдириш ниятида эканини маълум қилган.
Манбага кўра, Корея полицияси ўлим таҳдидлари юзасидан тергов бошлаган ва Хон Мён Бо бўлиши кутилган бир нечта жой, жумладан аэропортда ҳам хавфсизлик чораларини кучайтирган. Таҳдид муаллифини қидириш ишлари давом этмоқда.

Фикрлар