Волейбол. Биринчи турдан сўнг «Ориент» пешқадам
Ads

Хабар бериб ўтганимиздек, Қўқон шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон XXVII Миллий чемпионатининг биринчи тури ўтказилди.

Ортда қолган 6 та ўйин якунига кўра, Тошкент шаҳрининг «Ориент» жамоаси барча ўйинда ғалаба қозонди ва 18 очко жамғарди. Олмалиқнинг АГМК клуби волейболчилари ҳисобида 15 очко мавжуд. Фарғонанинг «Ёшлик» жамоаси спортчилари эса 9 очко билан кучли учликка якун ясашди.

Биринчи тур якунига кўра жамоалар тўплаган очколар:

1) «Ориент» (Тошкент) – 18
2) АГМК (Олмалиқ) – 15
3) «Ёшлик» (Фарғона) – 9
4) «Сўғдиёна» (Навоий) – 8
5) «Миллий Гвардия» (Тошкент) – 7
6) ҚДПУ (Қўқон) – 5
7) «Бухоро» (Бухоро) – 1.

Иккинчи тур ўйинлари январь ойида ўтказилади.