WSB: “Cuba Domadores” гуруҳда “Uzbek Tigers”ни ортда қолдирди

Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) турнири VIII мавсум “А” гуруҳи учрашувларига якун ясалди. Ушбу гуруҳнинг сўнгги беллашуви Колумбиянинг Соледад шаҳрида ташкил этилди. Унда маҳаллий “Colombia Heroicos” жамоаси амалдаги вице-чемпион “Cuba Domadores” боксчиларига қарши рингга кўтарилишди.

Қизиқарли кечган учрашувда кубалик боксчилар 3:2 ҳисобида зафар қучишиб, очколари сонини 15 тага етказиб олди ҳамда гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олишди. Термиздаги жангларда “Venesuela Caciquez” жамоасини 9:1 ҳисобида тор-мор этган “Uzbek Tigers” 13 очко билан икккинчи ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўл олди.

“А” гуруҳи

 

Учрашув

 Жамоалар

Очко

Жанг

Ғалаба

Мағлубият

Дуранг

1. CUBA DOMADORES

15

6

5

1

0

2. UZBEK TIGERS

13

6

4

2

0

3. COLOMBIA HEROICOS

8

6

2

4

0

4. CACIQUES VENEZUELA

4

6

1

5

0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!