Хабиб Нурмагомедов: "Анжи"га сабр тилайман
Хабарингиз бор бундан аввалроқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Россия премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган “Анжи” – ЦСКА (0:2) баҳсига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. У махачкалаликларнинг молиявий инқирози ҳақида ҳам гапириб ўтди.
- Сиз ўйиндан олдин ҳам, ўйиндан кейин ҳам “Анжи”нинг кийиниш хонасига кирдингиз. У ерда футболчиларга нималар дедингиз?
- Ким сизларга бугун осон бўлади деб айтди?. Спорт – бу ҳар доим оғир. Бу ерда ҳамиша сабр-тоқатли бўлишингиз лозим. Қаердадир руҳият кучли бўлиши керак, қаердадир ақл керак. Баъзан эса иккаласи ҳам керак бўлади. Спортда ғалаба ва мағлубият доимо ёнма-ён. Айниқса, бундай юқори даражадаги футбол ўйинларида.
- Сиз клубдаги вазиятни кузатиб бораётганингиз аниқ. Бу борада нималар дея оласиз?
- Мен ҳали ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлайман. Қаранг, қанча инсонлар ушбу жамоани яхши кўришади, қанча ишқибоз бугун стадионга ташриф буюрди. Мен “Анжи”га барча эзгу тилакларимни тилайман. Энг муҳими – сабр.
Фикрлар