Хамес "Бавария"да қолмоқчи эмас

Колумбиялик ярим ҳимоячи  Хамес Родригес мавсум якунлангач “Бавария”дан кетмоқчи.  Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар Хамесни 2017 йил “Реал”дан икки мавсумга ижарага олишган эди. Бироқ, немис гранди ушбу муддат якунлангач футболчини 40 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.

Бундан аввалроқ Хамеснинг отаси унинг яна Испанияга қайтиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Хамес Родригес жорий мавсум “Бавария” сафида жами 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унга “Ювентус”дан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!