Хамес "Реал"га қайтишни режалаштирмоқда
Сўнгги икки мавсумдан буён ижара асосида “Бавария” сафида тўп суриб келаётган “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ўзининг келажак фаолияти борасида бир қарорга келди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли колумбиялик футболчи мавсум якунлангач “Бавария”дан кетмоқчи ва яна “Реал”га қайтишни режалаштирмоқда. Бунинг учун у тез орада ҳар иккала клуб раҳбарияти билан учрашиб, ушбу масалани муҳокама қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария”да Хамесни 42 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.
Маълумот учун, Хамес Родригес жорий мавсум 18та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар