Хамес Родригес фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
Туриннинг "Ювентус" клуби "Бавария"да ижара асосида тўп сураётган “Реал” хавбеки Хамес Родригесни ўз сафида кўрмоқчи.
Calciomercato нашрининг ёзишича колумбиялик футболчи сўнгги пайтларда немис гранди сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани ва қолаверса мюнхенликлар раҳбарияти билан муносабатлари бузилгани учун ҳам жамоадан кетишга қарши эмас.
Маълумот учун, Хамес жорий мавсум “Бавария” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар