Хави: Месси эртами, кечми барибир терма жамоага қайтади

Айни дамда фаолиятини Қатарнинг "Ал-Садд" клубида давом эттираётган Хави Эрнандес "Барселона"даги собиқ жамоадоши Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасига қайтишига ишонмоқда.

“Месси дунёнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади. Лео яна Аргентина терма жамоасига қайтади ва у билан яна бир бор ғолиб чиқишга уруниб кўради. Унга шунчаки бироз танаффус керакэди. Месси рақобатни ёқтиради, шу боис эртами, кечми барибир терма жамоа сафига қайтади”, - дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг ўзининг “альбасетлар” сафидаги фаолиятини номаълум муддатга тўхтатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!