Хави Қаршига келади

Ҳозиргина Қаршидаги “Марказий” стадионда Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган “Насаф” ҳамда Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, “Насаф” ўз тарихида тўртинчи бор ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайдиган бўлди.

Қаршиликлар энди С гуруҳида испаниялик машҳур футболчи Хави тўп сурадиган “Ал-Садд” клуби ва “Персеполис” (Эрон), “Ал-Васл” (БАА) жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)