Хави: Рабьо ажойиб футболчи, Рамосда эса "Барса" ДНКси бор

"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Хави ПСЖ клуби аъзоси Адриен Рабьо каталонияликлар сафига келиб қўшилиши эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Рабьо - ажойиб техникага эга футболчи. "Барса" ўрта ярим ҳимоясида ўзини яхши кўрсата олади деб ўйлайман, бироқ бу фақат тахмин. 
Гризманнинг трансфери ҳақида мени кўп сўрашган, аммо у "Атлетико"да қолишни қарор қилди. Рабьонинг кўчиб ўтиши, жамоани кучайтириш мақсадида ажойиб ҳаракатдир.

Артуро Рамос ҳақида шуни айта оламанки, унда "Барса" ДНКси мавжуд, булар техник маҳорат ва қобилият! Артур жамоада ўз ўрнини тез топишига ишончим комил, - дея Хавининг сўзларидан иқтибос келтиради Goal нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!