Хедира соғайиб улгурмасидан яна жароҳат олди

Туриннинг "Ювентус" клуби хавбеки Сами Хедира хали тўлиқ тузалмасидан яна жароҳат олди. Бу ҳақда AFP нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 31 ёшли германиялик футболчи машғулот пайтида оёғини қайриб олган. Ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг унинг қачон сафга қайтиши маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Хедира бундан аввал жароҳати сабаб 1,5 ой майдонга туша олмаган эди. У жорий мавсум А Серияда жами 5та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 1та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!