Хедира ёзда МЮ ва ПСЖнинг таклифларини рад этгани маълум бўлди

Туриннинг "Ювентус" клуби хавбеки Сами Хедирага якунига етган ёзги трансферлар даврида Европа грандларидан жиддий таклифлар келиб тушгани маълум бўлди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли германиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клубларидан жиддий таклифлар бўлган, бироқ у ушбу таклифларни рад этиб, фаолиятини “Ювентус”да давом эттиришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” Хедирага янги шартнома таклиф қилиши ва шундан сўнг унинг маоши йилига 6 миллион еврога кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!